

“Шуҳрат Мақсудов ўзбек футболида катта тажриба ва бой фаолиятга эга мутахассис бўлиб, футболчи ва мураббий сифатида кўплаб ютуқларга эришган. Уларнинг билим ва тажрибаси академияда ёш футболчиларни тарбиялаш, замонавий футболни ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни профессионал футболга тайёрлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча академиянинг аввалги раҳбари Шавкат Саидов “Металлург” клуби бош директорига айланган эди.

