

Икки марта мағлубиятга учраган бўлса ҳам, клуб турнирда қатнашиш орқали катта даромад олди.
УEФА регламентига кўра, гуруҳ босқичига чиқишнинг ўзи клубга 15,64 миллион евро даромад келтиради. Бонуслар ҳам ҳисобга олинади: жамоа ҳар бир ғалаба учун 2,1 миллион евро, дуранг учун эса 700 минг евро олади.
Шундай экан, икки турдан кейин "Қайрат" камида 20,25 миллион евро ишлаб топди – бу сумма асосий бонус ва ўйинларда қатнашиш учун қўшимча тўловлардан иборат.
Майдонда эса вазият ҳамон чатоқ: олмаоталиклар биринчи турда Лиссабоннинг "Спортинг"ига меҳмонда (1:4), иккинчи ўйинда Олмаотада "Реал"га (0:5) имкониятни бой берди.



