

"Diario Sport" нашри тарқатаётган маълумотларга қараганда, парижликлар 26 ёшли испаниялик футболчига каталония клуби таклиф қилиши мумкин бўлган ҳар қандай шартномадан ҳам яхшироқ шартларни таклиф этишга тайёр.
ПСЖ Ферран Торресга 5 йиллик шартнома ва унинг ҳозирги маошидан анча юқори ойлик таклиф қилган. Клуб вакиллари футболчига "Барселона"нинг ҳар қандай таклифини молиявий жиҳатдан ортда қолдиришлари мумкинлигини ҳам билдирган.
Хабарларга кўра, томонлар ўртасидаги илк мулоқот Жаҳон чемпионати вақтида бўлиб ўтган. Торрес француз клубининг таклифини камида эшитишга розилик берган.



