ПСЖ Ферран Торрес трансферидан сўнг"Барселона"дан яна бир футболчини сотиб олмоқчи

14 авг 2026, 08:20
Франциянинг ПСЖ клуби "Барселона" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.

"Tuttosport" нашри хабарига кўра, парижликлар президенти Нассер Аль-Хелаифи уни шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қиладиган бразилиялик сардор Маркиньоснинг келажакдаги ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Манба маълумотларига кўра, Кубарси ёш бўлишига қарамай, ўйинни мукаммал тушуниши, ишончлилиги, ҳимоядаги аниқ ҳаракатлари ва орқа чизиқдан ҳужум бошлай олиш қобилияти эвазига Европанинг кўплаб етакчи клублари эътиборини тортиб келмоқда.

Жорий ёзда Кубарси Испания терма жамоаси билан бирга жаҳон чемпиони бўлди, шунингдек, турнирнинг энг яхши ҳимоячиси деб тан олинди. Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо "Барселона" ва "ПСЖ" ҳужумчи Ферран Торрес трансфери бўйича 50 млн еврога келишиб олишганини хабар қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttosport