

Манбага кўра, МЮ ва "Арсенал"дан ташқари 22 ёшли португалиялик футболчини "Манчестер Сити" ва ПСЖ кузатиб бормоқда. Ҳозирча расмий таклифлар йўқ — клублар скаутинг босқичида турибди. Келишувни шартномадаги ҳимоя бандлари мураккаблаштиради: "Порту" "Ювентус"га 15 миллион евро ҳамда бонуслар тўлаган ва футболчи билан 2030 йилнинг июнигача шартнома тузган. Товон пули 65 миллион еврони ташкил этади, шунингдек, "Ювентус" келгуси сотувдан тушадиган фойданинг 10 фоизини ўзида сақлаб қолган.
МЮ учун Кошта ўнг қанот ҳимоясида рақобатчига айланиши ва ёш футболчиларга қаратилган стратегияга мос тушиши мумкин эди. "Арсенал" учун эса унинг тактик мослашувчанлиги қадрли: Микель Артета бир нечта ролда ўйнай оладиган ва тўпни назорат қилишда фаол қатнашадиган ҳимоячиларни ёқтиради.
Кошта 2025/26 йилги мавсум "Порту" сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.



