

Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Аввалроқ 23 ёшли хавбекка "Арсенал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар чиққан.
Манбага кўра, французлар Рожерсни таркибни кучайтириш учун кўриб чиқмоқда. Бирмингемликлар ўз юлдузи учун 90 миллион евродан ортиқ пул олмоқчи. Агар даъвогарлар навбати пайдо бўлса, трансфернинг қатъий қисми 100 миллион еврога етиши, бонуслар ҳисобга олинса эса 120 миллион еврога яқинлашиши мумкин.



