

"Мен Кай (Хавертц) учун дуо қилиб тураман — умид қиламанки, у [Германия терма жамоасига] катта муваффақият тўлқинида қўшилади. Бундай соврин ижобий энергия бағишлайди. У биз учун муҳим футболчи ва Германияда унга етарлича баҳо беришмайди. Хаверц Еврода ҳал қилувчи ролни ўйнади, чунки у жамоамизга ёрдам бера оладиган фантастик фазилатлар мажмуига эга", — дея Киммихнинг сўзларини келтирди "Bayern & Germany" ижтимоий тармоқларда.
Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви бугун, 30 май куни бўлиб ўтади. "ПСЖ" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин Будапештдаги "Пушкаш Арена" стадионида ўтказилади. Учрашувда Даниэль Зиберт бош ҳакам сифатида ишлайди. Ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 21:00 да янграйди.
Германия миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида "E" гуруҳидан жой олган. Уларнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоалари бўлади.



