

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Март ойида Тимбер Англия Премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйинда (2:0) тўпиғидан жароҳат олган эди. Ўтган ҳафтада эса Мадуэке АПЛнинг 38-тури доирасидаги "Кристал Пэлас" билан баҳснинг (2:1) 83-дақиқасида мажбурий равишда алмаштирилган эди.
Аввалроқ, ПСЖ таркибида ҳам ўйинга тўрт кун қолганда ҳимоячи Ашраф Хакими ва ҳужумчи Усмoн Дембеле умумий гуруҳда машғулотларни бошлагани ҳақида маълумот берилган эди.
30 май куни ПСЖ ва "Арсенал" Чемпионлар лигаси финалида ўзаро тўқнаш келишади. Матч Будапештдаги (Венгрия) "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.



