Бобур Абдураҳмонов: "Иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим"

Aslanov Jasurbek
30 май 2026, 22:13
Пролига 8-турдан ўрин олган "Пахтакор фарм" – "Ғазалкент" учрашуви 1:2 ҳисобида якун топди.

Ўйиндан кейин "Пахтакор фарм" бош мураббийи Бобур Абдураҳмонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биринчи бўлим бироз бўш ўйнадик, танаффусда қандай ҳаракат қилиш кераклигини яна футболчиларга тушунтирдик ва тактик схемамизда ўзгариш қилдик. Иккинчи таймда яхшироқ ўйин кўрсатдик, вазиятлар яратдик, фақат битта вазиятдан гол ура олмадик. Умуман олганда, иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлди.

- Одатда жамоангиз 60-65 дақиқа яхши ўйин кўрсатиб, кейин жисмоний куч етмаслиги сабаб бўшашиб қолар ва ўйин охирига келиб голлар ўтказарди. Бугун эса бунинг тескарисини кўрдик. Жамоангиз охирги дақиқаларни бўшашмай ўтказди.
- Биринчи таймда тартибли футбол намойишга этишга ҳаракат қиляпмиз. Фақат баъзи учрашувларда гол ўтказиб юборганимиз туфайли йигитларнинг ўзига келиб олиши қийин бўлди. Иккинчи таймда ўйинни кучайтириш режасини тузганмиз. Менимча, футболчиларимиз секи-аста тажриба тўплаб боришяпти. Ҳали яхши ўйинларимиз олдинда деб айта оламан.

- "Пахтакор фарм" Пролиганинг бошқа жамоалари сингари Кубок ўйинларида иштирок этмади ва ўйин амалиётисиз қолди. Бунинг таъсири қай даражада билинди?
- Менимча, бунинг ҳам таъсири сезилди. Ўйин пайти ўз таъсири билинди деб ўйлайман.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia