Ўзбекистонлик мутахассис бугун ЕЧЛ финалида фаолият олиб боради

admin
30 май 2026, 12:24
ОФК Профессионал футбол бошқармаси менежери Зоҳирбек Акрамхонов айни пайтда Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб турибди.

Ўзбекистонлик мутахассис УЕФА Чемпионлар Лигаси финалида ишлайдиган расмийлар гуруҳига киритилган. У ОФК ва УЕФА ўртасида ҳамкорлик меморандуми асосида Чемпионлар Лигаси финалида фаолият юритмоқда.

У айни пайтда ПСЖ ва “Арсенал” ўртасидаги ўйиннинг ташкилий ишлари, расмий тадбирларини ўтказишда иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида, Акрамхонов ўтган йили КОНКАКАФ аёллар Чемпионлар Кубоги финалида ҳам фаолият олиб борган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Пушкаш Арена” мезбонлик қиладиган баҳс Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia