ПСЖ "Арсенал" футболчиси учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

14 июн 2026, 01:02
"Арсенал" қанот ҳужумчиси Букайо Сака ПСЖнинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Парижликлар инглиз футболчисининг трансфери учун 150 млн евро тўлашга тайёр. ПСЖнинг фикрича, Сака ёзда клубни тарк этиши мумкин бўлган Гонсалу Рамушнинг ўрнига ажойиб ўринбосар бўлади.

Букайо Сака 2025/26 йилги мавсум "Арсенал" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goals Zone