

Тадбир 26 октябрь, душанба куни бўлиб ўтади. Франциядаги тартибсизликлар фонида ПСЖ — "Лион" учрашуви якшанбадан айнан шу кунга кўчирилган эди.
— Лондондаги маросимни кузатиб борасизми?
— Йўқ, бу мени қизиқтирмайди. Бор эътиборимни душанба кунга қаратганман. Агар ҳозирги вазиятда бу энг яхши қарор бўлса, мен уни қабул қиламан.
Якшанба — ўзгача кун, чунки бу куни [Парижда] Америка футболи бўйича ўйин бўлиб ўтади, қолаверса, ҳозирги вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак. Биз тайёр туришимиз лозим. Душанба куни ўйнаш борасида менда ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоа сифатида ўзимизнинг ким эканлигимизни кўрсатиб улгурдик.
Сафимизда "Олтин тўп"ни ютиши мумкин бўлган ўйинчилар талайгина. Аммо соврин кимга насиб этишини вақт кўрсатади. Бу бизнинг жамоавий мақсадларимизни ҳеч қандай тарзда ўзгартирмайди, — деди Энрике.



