

24-турнинг энг яхши дарвозабони — Владимир Назаров (“Пахтакор”)
"Пахтакор" ўтган турда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Баҳс давомида бир нечта сейв кўрсатган Назаров, шунингдек, пенальтини ҳам бартараф этди ва ҳақли равишда тур дарвозабони деб топилди.

24-турнинг энг яхши мураббийи — Жамшид Саидов (“Қизилқум”)
"Қизилқум" бу турда Андижонда ғалабани қўлга киритди (1:0). Навоийликларнинг ёрқин ўйинида мураббий Жамшид Саидовнинг хизмати катта бўлди ва у турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.

24-турнинг энг яхши футболчиси — Зоран Марушич (“Нефтчи”)
"Нефтчи" бу тур Фарғона дербисида "Қўқон-1912" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда дублга эришган фарғоналиклар ҳужумчиси Зоран Марушич ҳақли равишда турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

24-турнинг энг чиройли голи муаллифи — Шаҳзод Акрамов (“Қўқон-1912”)
“Қўқон-1912” ҳимоячиси Шаҳзод Акрамов “Нефтчи” билан ўйиннинг 50-дақиқасида ўзининг чап оёқдаги кучли зарбаси орқали дарвозабонни ожиз қолдирди. Унинг бу голи турдаги энг чиройлиси сифатида қайд этилди.




