

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Жуда чиройли учрашув кечди. Ўйин дерби мақомида бўлди. Бизга бироз омад етишмади. "ФарДУ"ни ғалаба билан табриклайман ва Суперлига йўлланмаси учун омад тилайман. Бизнинг жамоа секин-секин ривожланяпти. Ҳали ишлайдиган жиҳатларимиз кўп деб ўйлайман.
- Тажрибали футболчилардан Акбар Абдурасулов билан Элнур Турғунов бугун захирада қолишди. Бунга изоҳ берсангиз?
- Сафимизда 26-27 нафар футболчи бор. Машғулотларда ҳаммани кўрамиз ва шунга қараб асосий таркибни аниқлаймиз. Сиз айтган футболчилар ишлашда давом этса, балки кейинги учрашувда асосий таркибда тушишлари мумкин.
- 30-рақамдаги Миразиз Маҳамадалиевни асосий таркибда туширдингиз. У биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилди. Лекин иккинчи бўлим бошидаёқ алмаштирдингиз.
- Унинг сариқ карточкаси бор эди, шу боис захирага олдик. Чунки ўйинда ҳар хил вазият бўлиши мумкин.
- Кейинги учурашувни "Яйпан" ўз майдонида "Лочин"га қарши ўтказади.
- Биз одатдагидек бу ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Майдонга чиқиб ўз ишимизни қиламиз. Битта ўйин қолди, шуни яхши ўтказиб кейинги мавсум режаларини ўйлаймиз.
- Бош мураббий бўлганингиздан бери таркиб анча ёшарди. Керак бўлса U-19дан ҳам футболчиларни таклиф этяпсиз.
- Ёшлар ўзини кўрсатяпти ва асосий жамоага чақирув оляпти. Ёшлар фақат U-19да ўйнайверса шу бўйича қолиб кетади. Шунинг учун уларни катта жамоага тортиш керак.
- Музаффархон Мўминов билан Акбархон Иброҳимхонов анча ёрқин мавсумни ўтказди. Уларга бошқа клублардан таклиф тушса кўриб чиқиладими?
- Агар Суперлигадан таклиф бўлса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Агар Пролигадан таклиф тушса, бошқа жамоага кетишнинг фойдаси йўқ деб ўйлайман. Негаки улар ҳам Пролига, биз ҳам Пролига. Суперлига клублари эса бошқа масала. Агар Суперлигадан таклиф тушса ҳаммани қўйиб юборамиз.



