

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биринчи навбатда ғалаба билан барчани табриклайман ва йигитларга чиройли ўйин учун раҳмат айтмоқчиман. Бугун ғалаба учун боримизни бердик. Жуда чиройли, томошабоп баҳс кечди. Мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман. Энг муҳими, олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Йил давомида олиб борилган меҳнат учун ҳаммага раҳмат. Бизга мухлиcлик қилган ишқибозларга ҳам алоҳида раҳмат.
- "Яйпан" ҳақида фикрингиз?
- "Яйпан" яхши жамоа, улар ҳам охиригача кураш олиб боришди. Менга бу жамоанинг ўйини ёқди.
- Асосий таркибни икки нафар ҳужумчи - Бобур Фарҳодов ва Ризо Айвазов билан бошладингиз. Бу рискмиди?
- Нега энди риск? Биз бунгача бошқа ўйинларни ҳам икки ҳужумчи билан бошладик. "Лочин" билан шундай бўлди. Бунинг қўрқинчли жойи йўқ. Бобур Фарҳодов керак пайт ҳимояда ҳам ўйнади. Ротация давом этяпти. Футбол шунақа бўлади.



