Жозе Моуринью "Реал" билан Ла Лига мавсумининг энг яхши стартини кўрсатди

Aslanov Jasurbek
16 сен 2026, 16:27
Португалиялик мураббий Жозе Моуринью Мадриднинг "Реал" клубини бошқарган ҳолда Испания Ла Лигаси мавсумининг олтита ўйиндан кейинги энг яхши стартини қайд этди.

Бу ҳақда Squawka Dugout ижтимоий тармоғидаги X саҳифасида хабар берди.

Жозе Моуринью даврида "Реал"нинг Ла Лигадаги дастлабки олтита ўйиндан кейинги энг кўп очко тўплаган кўрсаткичлари:

  • 15 очко — 2026/2027

  • 14 очко — 2010/2011

  • 13 очко — 2011/2012

  • 10 очко — 2012/2013

"Реал" Испания чемпионати 2026/2027 йилги мавсуми турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа олтита ўйинда 15 очко жамғарган. Биринчи ўринни бешта ўйинда 15 очко тўплаган "Барселона" эгаллаб турибди. Ла Лиганинг кейинги турида "Реал" 20 сентябрь куни Мадриднинг "Атлетико" жамоаси билан баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Squawka Dugout