Франсишку Тринкан: "Пахтакор"га қарши ёрқин намойиш этиб, кўп вазият ярата оламиз"

Оқил Абдубарноев
13 сен 2026, 19:02
"Ал Аҳли"нинг португалиялик ҳужумчиси Франсишку Тринкан Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Элит Осиё Чемпионлар Лигаси каби нуфузли мусобақада иштирок этаётганимиз биз учун ажойиб ҳодисадир, айниқса, дастлабки ўйинимизни ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ўтказаётганимизни ҳисобга олсак.

Мен "Ал Аҳли" клубида эканлигимдан жуда бахтиёрман ва доимо жамоага қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Майдонда ҳар доим ҳам кўзга ташланавермайдиган кичик вазифалар ва деталлар мавжуд, бироқ улар ўйин тақдирини ҳал қилиши ва жамоанинг ўз мақсадларига эришишига ёрдам бериши мумкин. Мен жамоа учун нима зарур бўлса, барчасини бажаришга тайёрман.

Биз ўйинларимизда кўплаб хавфли вазиятлар яратамиз ва бунинг устида ишлашда давом этишимиз керак. Умид қиламанки, эртага "Пахтакор"га қарши баҳсда ҳам яна бир бор ёрқин ўйин намойиш этиб, бундан ҳам кўпроқ имкониятлар ярата оламиз", деди 26 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Ал Аҳли" матбуот хизмати