

Бунга бразилияликларнинг Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгани сабаб бўлди. Собиқ футболчи Анчелоттини зудлик билан Бразилия терма жамоасини тарк этишга чақирди:
“Анчелотти, етар! Нарсаларингни йиғиштир ва кет! Ўзинг машҳур бўлган клуб футболига қайт.
Бразилия бошқа таваккал қила олмайди. Биз етарлича шармандаликни бошдан кечирдик. Яна бир Жаҳон чемпионатини ахлатга улоқтиришга ҳаққимиз йўқ”.



