"Пахтакор"нинг сафардаги мағлубиятсиз серияси давом этадими?

Iskandarov Abdulaziz
1 авг 2026, 16:08
"Шерлар"нинг бу йилги меҳмондаги "ови" жуда бароридан келмоқда.

"Пахтакор" жорий мавсум Суперлигада сафар мақомида 6 та учрашув ўтказиб, ҳали бирор марта ҳам мағлубият аламларини тотиб кўргани йўқ. Тошкентликлар ушбу ўйинларда деярли максимал очко тўплашди — ягона дуранг "Сурхон"га қарши баҳсда қайд этилди (1:1).

Маълумот учун: "Пахтакор" Суперлига доирасида сўнгги бор сафарда мағлуб бўлганига ҳам бир йилдан ошди. Жамоа 2025 йилнинг 3 май куни Термизда "Сурхон"га таслим бўлган эди. Шундан бери "шерлар" меҳмондаги баҳсларда мағлубият нималигини билмай келишмоқда.


Бугун "Андижон" меҳмони бўладиган "Пахтакор" ўз анъанасини давом эттирадими?

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›