"Бухоро" ўз майдонида охирги марта қачон "Локомотив"ни енгган?

Iskandarov Abdulaziz
1 авг 2026, 15:20
Бугун Суперлиганинг 15-тур учрашувларига старт берилади.

Куннинг марказий баҳсларидан бирида Александр Хомяков бошчилигидаги "Бухоро" ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилади.

Жамоалар шу кунга қадар Бухорода ўтган 16 та учрашувда тўқнаш келишган. Ушбу беллашувлардаги статистика меҳмонлар фойдасига сўзламоқда:

"Локомотив" ғалабаси: 8 та
"Бухоро" ғалабаси: 3 та
Дурранг: 5 та

Қизиқарли факт: "Бухоро" ўз майдонида "Локомотив"ни охирги марта 2016 йилги мавсумда мағлуб этган. Шундан сўнг ўтказилган 5 та кетма-кет баҳсда "темирйўлчилар" сафардан 3 очко билан қайтишган. Ушбу 2016 йилги муваффақият бухороликларнинг нафақат ўз уйида, балки ўзаро ўйинлардаги энг сўнгги ғалабаси бўлиб турибди.


Жамоалар Суперлига доирасида орадан 6 йил ўтиб яна Бухорода тўқнаш келишмоқда (сўнгги бор 2020 йилги мавсумда куч синашишган эди).

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia