Бобур Абдураҳмонов: “Болалар ўсяпти”

30 июл 2026, 22:55
Пролига 12-туридан ўрин олган “Пахтакор ФЖ” ва “Олимпик Мобиуз” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг (1:4) “Пахтакор ФЖ” бош мураббийи Бобур Абдураҳмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ўйин ҳақида қисқача ўз фикрларингизни айтиб ўтсангиз. 

– Ўйин ҳақида фикрим; 60 минут яхши ўйнашди болалар. Ўйин ёқди, барибир озгина кучи етмаяпти болаларнинг. Чунки яна ҳозир иккита футболчимизни ўринбосарлар таркибига бердик. Шунинг учун захирада ҳам ўйинни кучайтирадиган ўйинчи етишмаяпти. Шунга қарамай, болалар борини беришди, чиройли ўйин бўлди деб ўйлайман, футбол ўйнашди болалар.

 – Жорий мавсумда натижалардан келиб чиққан ҳолда, яхшилаб ўйлаб кўрилса, “Пахтакор Фарм” таркибида бошланғич таркибда майдонга тушаётган футболчилар ичида соф тўққизлик футболчи етишмаётгандай, яъни рақиблар дарвозасига муттасил рахна солиб турувчи футболчи етишмаяпти. Бунинг эвазига ён қанот ярим ҳимоячиларига кўпроқ юклама тушаяпти. Шу ҳолат бўйича нима дея оласиз?

– Шунақа ўйинчимизни бериб юборганмиз ўринбосарлар таркибига, бор эди. Энди унинг ўрнига ҳам чиқаришга ҳаракат қилаяпмиз.

Мана бугун чиройли гол урди ҳужумчимиз. Биринчи давра бошларидаги ўйинимиз билан ҳозирги ўйинимиз орасида барибир анча фарқ бор, болалар ўсяпти. Кўринди бугун, тезлик қўшилган. 

– Захирадан майдонга тушган Ботир Садировни яна қайта захирага олдингиз…

– Ҳа, ҳали ёш бу ўйинчимиз, 2009 йил. Озгина ўйинга кириша олмади. Шунга ҳозир ўзига ҳам тушунтирдим. Кейинги ўйинга тайёрлаймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›