

Бугун — 30 июль куни клуб сафар ўйинига бора олмаслигини Лигага маълум қилди.
Хатда “Бунёдкор” клубидаги оғир молиявий ҳолат мазкур қарорга сабаб сифатида кўрсатилган. Яъни, Бунёдкор клубида йўл чипталарини харид қилиш, сафар давомида меҳмонхонада истиқомат қилиш ва делегация аъзоларини овқатлантириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас. Аввалроқ, клуб бош мураббийи ва қатор футболчилар жамоа аъзолари бир неча ойдан буён маош олмаётгани, клуб базасида қатор муаммолар мавжуд эканлигини маълум қилганди.
Суперлига регламентидан келиб чиқиб, 15-тур доирасида ўтказилиши режалаштирилган “Қизилқум” — “Бунёдкор” учрашуви учун меҳмонларга техник мағлубият ёзилади. Шунингдек, мавсум давомида бу каби ҳолат қайта содир этилса, “Бунёдкор” футбол клубини Суперлига мусобақасидан четлаштириш масаласи Лига Ижроия қўмитаси кун тартибига киритилади.
Ўз навбатида, Лига “Қизилқум” — “Бунёдкор” учрашувини ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тўхтатади.
"Бунёдкор"да пул йўқ: Тошкент клуби Навоийга бора олмайди
Жаноблар муздек кабинетлардан чиқинг: "Бунёдкор"нинг тақдири кимни хавотирга соляпти?



