40 ёшли мураббий, дубль қайд этган форвард — Суперлигада 14-тур лауреатлари

Sherzod Nurmatov
30 июл 2026, 12:50
Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 14-турининг энг яхшиларини аниқлади.

14-турнинг энг яхши дарвозабони — Ўткир Юсупов (“Навбаҳор”)

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов “Нефтчи”га қарши водий дербисида ўзининг прайм даврларини ҳаммага эслатди (1:1). У бир қатор вазиятларда наманганликларни яққол голлардан қутқарди, бироқ мезбон “Нефтчи” 90+7-дақиқада барибир унинг дарвозасига йўл топди. Шундай қилиб, гол ўтказиб юборганига қарамай, 35 ёшли посбон тур дарвозабони сифатида эътироф этилди.

yusupov.png

14-турнинг энг яхши мураббийи — Ислом Аҳмедов (“Андижон”)

“Андижон” бу тур ўз уйида Александр Хомяков қўл остидаги “Бухоро” билан тўқнаш келиб, ишончли ҳисобда ғалаба қозонди (2:0).

Мазкур баҳсда андижонликлар “Бобур Арена”да анча мазмунли ўйин кўрсатиб, 3 очкони ўзиники қилди. Шу тариқа, “Андижон” бош мураббийи Ислом Аҳмедов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

ahmedov.png

14-турнинг энг яхши футболчиси — Анвар Ҳожимирзаев (“Динамо”)

“Динамо” ортда қолган турда “Қўқон-1912”ни меҳмон қилиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Самарқандликларнинг тажрибали ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаев баҳсда дубль қайд этиб, тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб олди (9 та гол). Шу тариқа, айнан “тилла бола” турнинг энг яхши футболчиси бўлди.

hojimirzayev.png

14-турнинг энг чиройли голи муаллифи — Муҳаммадали Усмонов (“Навбаҳор”)

“Навбаҳор” вингери Муҳаммадали Усмонов “Андижон” билан ўйиннинг 3-дақиқасида дарвоза чап бурчагига ерлатиб зарба йўллаб дарвозани ишғол этди. Айнан шу гол турдаги энг чиройлиси сифатида қайд этилди.

usmonov.png

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia