Суперлига. ОКМК – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)

Sherzod Nurmatov
11 окт 2026, 15:58
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган ОКМК – "Навбаҳор" беллашуви давом этмоқда.

Суперлига

23-тур

ОКМК – “Навбаҳор” 1:0 (LIVE)

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 16:00

Гол: Аҳмадулло Муқумжонов (Асад Собиржонов) 2’

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

AVAR ҳаками: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 44.Аброр Каримов, 5.Гиорги Папава, 10.Асад Собиржонов, 17.Нодир Абдураззоқов, 28.Арихиро Сентоку, 88.Сияваш Ҳақназарий, 77.Иван Пешич.

Захира: 1.Муҳаммад Убайдуллаев, 4.Миржамол Қосимов, 9.Азиз Холмуродов, 13.Элдор Бегимов, 21.Хазрат Турсунқулов, 22.Саидафзалхон Ахроров, 26.Фариджон Абдуллаев, 27.Урош Койич, 30.Аброр Саримсоқов.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Ислом Маматказин, 5.Дилшоджон Комилов, 21.Асадбек Раҳимжонов, 22.Умар Адҳамзода, 55.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 7.Руслан Жиянов, 8.Диёр Холматов, 30.Жасур Жалолиддинов, 11.Ҳусайн Норчаев.

Захира: 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Зафар Раҳимжонов, 13.Бенжамин Тейди, 16.Шукрон Йўлдошев, 17.Муҳаммаддали Ғиёсов, 23.Ваня Илич, 28.Жоэл Кожо, 44.Анри Чичинадзе, 77.Муҳаммаддали Усмонов.

17. Ҳақназарий дарвоза томон келаётган зарбадан кейин тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

16. Адҳамзоданинг пасини қабул қилиб олган Норчаев йиқилди ва ҳакамга эътироз билдирмоқда.

13. Папава майдон маркази чизиғи устида Адҳамзодага нисбатан қоидани бузди.

11. Зарба! Норчаевнинг чап оёқдаги зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

9. Майдон марказига яқин ҳудудда Адҳамзода ва Каримов ўзаро тўқнашиб кетди, ҳакам зудлик билан шифокорларни чақирди.

8. Ууух! Муқумжоновнинг қанотдан ошириб берган тўпига Иван Пешич озгина улгурмай қолди, акс холда хавфли вазият юзага келарди.

5. Адҳамзоданинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

4. Ўлмасалиев қанотда Норчаевга нисбатан қўполлик ишлатди.

2. ГОЛ! Собиржоновнинг пасидан кейин Муқумжонов қанотдан ичкаригача бемалол кириб келди ва чап оёқдаги зарбаси орқали ҳисобни очди — 1:0!

1. Ўйин бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia