Улуғбек Бакаев: "Иккинчи бўлимда ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади"

Aslanov Jasurbek
21 сен 2026, 00:36
"Сўғдиёна" ҳамда ОКМК учрашувидан (1:2) сўнг жиззахликлар устози Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

“Ўйинни яхши бошладик, икки томон ҳам ҳужум қилди, вазиятлар бўлди. Стандарт вазиятдан гол урдик.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Гол уришимиз мумкин бўлган вазиятлар ҳам бўлди, аммо учрашув охирида иккита гол ўтказиб юбордик.

Бу — футбол, ўйинни 90 дақиқа давомида тўлиқ ўтказиш керак. Футболчиларга эътирозим йўқ, фидойиликлари учун раҳмат. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз” - деди Бакаев.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати