

Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026 ярим финали олдидан ижтимоий тармоқларда Францияга қарши охирги ўйинларни эслаб ўтди.
"Барселона" футболчиси Инстаграм сторисда Евро-2024 ярим финалида Франция дарвозасига киритган голи лавҳасини жойлади – ўшанда Испания 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Кейин Ямал Миллатлар лигаси-2025/26 ярим финалида (5:4) французлар дарвозасига киритган голини нишонлаётган лавҳани жойлади.
Шунингдек, футболчи америкалик ижрочи KRS-One'нинг "Sound of da Police" треки остида ковбой шляпасидаги суратини ҳам жойлаган.






