

"Барселона" ёзги трансфер кампанияси доирасида 20 ёшли футболчи билан хайрлашишга қарор қилганидан сўнг, Барджининг вакиллари "Сандерленд" билан боғланишган.
Бундан аввалроқ "Барселона" Барджини кейинги мавсум учун ижарага юборишни режалаштираётган эди. Майдонда кам вақт ажратилганига қарамай, клуб унинг ўсишини қайд этмоқда ва ўйинчига мунтазам амалиёт зарурлигини тушунади. Винггер кўпроқ ўйин амалиётига эга бўла оладиган жамоа қидиришга тайёр.
Якунланган мавсумда Барджи барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, Барджининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.



