Ўзбекистон МТЖ аъзоси жароҳат сабабли камида 1 ой майдонга тушмайди

30 июл 2026, 07:20
"Динамо" ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси Азизбек Амонов жароҳат сабабли камида 1 ой майдонга тушмайди.

Бу ҳақда самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов маълум қилди.

"Амоновда жароҳат бор. Узоқ вақтга сафдан чиққан. Камида 1 ой ўйнамайди", - деди Абрамов.

28 ёшли футболчи ЖЧ-2026 баҳсларида Ўзбекистон МТЖ сафида Колумбияга қарши учрашувда майдонга тушганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia