

- Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувимизга 10 кун вақт қолди. Ҳозирги кунда кийиниш хонасидаги атмосфера қандай?
- Атмосфера ажойиб. Жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Руҳан ҳам жисмонан тайёрмиз.
- Канадага қарши ўйин ҳақида гапириб ўтсангиз. Мураббийлар ўйиндан сўнг нималар деди? Ўйин кунидаги совуқ об-ҳаво қанчалик таъсир қилди?
- Ўйиндаги хато камчиликларни кўриб чиқдик. Агар имкониятларимиздан тўғри фойдаланганимизда бошқача ҳисоб қайд этилган бўларди. Биринчи бўлимда гол уриб олганимизда ўйин тубдан ўзгариб кетган бўларди. Энди кейинги учрашувлардаги реализацияни яхшилаб оламиз.
- МТЖнинг узоқ давом этган ва Тошкентда бошланган йиғини ҳам ўзининг сўнгги босқичига яқинлашиб қолди. Аллақачон АҚШга етиб келгансизлар. ЖЧга оз вақт қолган паллада рақибларни ҳам ўрганишни бошладингизларми? Колумбия яқинда Коста-Рикани мағлуб этди. Ушбу учрашувни таҳлил қилдингизларми?
- Биринчи ўринда Нидерландия терма жамоасини ўрганиб чиқдик. Эртанги рақибимиздан сўнг Колумбияни таҳлил қила бошлаймиз.
- Гуруҳимизда кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли энг кам бўлган жамоа ҳисобланяпмиз. Кўпчилик Ўзбекистонни жиддий рақиб сифатида ҳисобламаётгани, яъни гуруҳдаги бошқа жамоаларга қараганда босимнинг деярли йўқлиги сизларга қанчалик маъқул келмоқда?
- Биз майдонда максимал ҳаракат қиламиз. Футбол "сюрприз"ларга бой. Халқимизни хурсанд қилишга максимал ҳаракат қиламиз. Вазифани уддалаймиз деб ўйлайман.



