Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"
07 мар 02:21
Янгиликлар
Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"
- Собиқ жамоангизга қарши ўйиндан қандай таассуротлар қолди?
- Яхши ўйин бўлди. Икки томон ҳам чиройли футбол намойиш қилди. Ютганимиздан жуда хурсандман.
- Ўтган йили "Бухоро"да, бугун "Динамо" таркибида "Бунёдкор"га қарши икки карра иштиёқ билан ўйнаяпсиз. Бу собиқ жамоага қарши шундай бўлдими?
- Бугунги ўйинга ғалаба учун чиқдик. Мен фақатгина жамоага ёрдам беришни ўйлайман. Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Биз доим таркибга тушиш учун ўзимизни мураббийимизга яхши кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
- Биринчи ўйинда "Навбаҳор"га мағлубиятдан кейин Вадим Абрамов жамоани қай тариқа "уйғота" олди?
- Биринчи ўйинда ўзимизнинг хатолар сабабли ютқаздик. Бугунгисини ҳам, "Навбаҳор" билан учрашувни ҳам кўриб чиқамиз. Камроқ хатолар қилишга ҳаракат қиламиз.
- Бугун "Динамо" ўз ўйинини кўрсатдими ёки "Бунёдкор"нинг ўйини чиқмадими?
- Биз ўз ўйинимизни рақибга ўтказишни ўйлаяпмиз. Бизда ўсиш, ривожланиш учун вақт ва имконият бор.

- Биринчи бўлимдан кейин захирага олинишингиз сабаби нимада?
- Биринчи бўлимда югураётганимда оёғимни қайириб олдим. Мураббий ҳам таваккал қилмасликни айтди ва дам берди.
- Захирага олинганингиздан кейин жамоа етакчиси ким бўлди?
- Бизда ҳамма етакчи. Анвар Ҳожимирзаев дейсизми, бошқами. Бизда барча жамоа учун ўйнайди. Айнан бир етакчи йўқ. Жамоа яхши ўйнаса, ҳужумчиларнинг ўйини ҳам кўринади. Бу ерда ҳимоячи ва дарвозабоннинг ҳам ўз ўрни бор.
- Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда жамоанинг ҳужумкорлиги пасайди. Бу мураббийнинг буйруғимиди?
- Йўқ, бу мураббийнинг кўрсатмаси эмас. Исталган гранд жамоа ҳам ҳисобни ушлаш учун ўйнайди ва шу пайтда ҳимояга ўтилади. Биз эса ҳимояга ўтмасдан учинчи голни уришга ҳаракат қилдик. Жамоа учун ёрдам беришга тайёрман, қолган Аллоҳдан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар