

Андрей Шипилов: “Бугун футболчиларимга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. Улар бугун бор кучини беришди ва энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик деб ўйлайман. Афсуски, рақиб 3 та биз эса 2 та гол урдик. Бугун омад биздан юз ўгирди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради.
- “Қўқон-1912” бугун жуда яхши ҳаракат қилди. Бироқ кўпчилик таркибида кўришни хоҳлайдиган Нимели ва Табатадзе баҳсни захирада бошлашди, шунга қарамай жамоангиз ҳужумда жуда яхши ўйнади. Улар таркибга тўғри келмайдиганга ўхшайди…
- Улар яхши ҳужумчилар. Тома бошидан биз билан, Нимели омадли тасодиф туфайли таркибимизга қўшилган. Улар кўп машғулотларни ўтказиб юборишди. Йигитлар ҳеч бўлмаса 70% тайёр бўлганида, уларни майдонга туширган бўлардим. Ҳужумдаги йигитлар тезкор гол уришди, демак, тўғри қилибмиз. Мен на ўзимга ва на жамоага душманман. Бугун ўз позициясида тайёр бўлганларни майдонга туширдик. Жавоҳир Сидиқов узоқ вақт майдонга туша олмаган эди, энди эса кетма-кет учинчи ўйинни тўлиқ ўтказмоқда. Захирада қолганлар билан ҳам ишлаш керак. Ўзимни топ мураббий деб ҳисобламайман, аммо бундай страйкерлар билан ишлаш қизиқ.
- “Қўқон-1912”га хорижлик инвесторлар қизиқиш билдирган эди, бу борада сизда бирор маълумот борми? Захирадан ўйинга туширган футболчиларни нега асосий таркибда туширмадингиз? Гадоев, Нимели ва Ҳасанов жисмонан тайёр эмасми?
- Биринчи иккита ўйин оғир ўтди. Гадоев биринчи марта асосий таркибда майдонга тушмади, Кубокни ҳисобга олмасак албатта. Ҳасанов ўз ишини бажаряпти. У захирадан баҳсга қўшилиб, гол уряпти. Бизда учрашув учун режа бор, қаердадир ўйинни кучайтириш керак. Омадимиз келмади ва дарвозабон яхши ўйнади.
Инвесторларга келадиган бўлсак, мен ҳам ҳудди сиздек маълумотга эгаман. Ҳа, инвесторлар келишди. Ҳозирча катта ўзгаришлар йўқ. Яхши стадионимиз, яхши машғулот майдонимиз бор. Бу йил молиялаштиришда муаммолар бўлаётганини ҳамма билади. Ҳаракат қилишяпти, аммо Абу-Даби ёки Ал-Айндаги каби футбол шаҳарчаси борасида маълумотлар эшитмадим. Бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўлади деб умид қиламиз.



