

"Авваламбор, ассалому алайкум! Ўйиннинг биринчи бўлимида биз рақибга мослашиб олдик. Йигитлар иккинчи бўлимда ўзларига анча ишониб майдонга тушишди. Иккинчи бўлимда биз тенгма-тенг ҳаракат қилдик, баъзи бир жабҳаларда эса улардан устунроқ ҳам эдик.
Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда вазиятни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Рақибларимиз сафида Диас ва Хамес анча яхши ҳаракат қилди, улар бизни анча қийнаб қўйишди. Айнан улар бугунги ўйинда кўп нарсани ҳал қилишди.
Ҳар бир учрашувнинг ўзига яраша мураккаблиги бор".



