Инфантино ЖЧ улушини хусусий инвесторларга сотиш лойиҳаси бўйича танқидларга жавоб берди

Aslanov Jasurbek
30 июл 2026, 01:17
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати улушини хусусий инвесторларга сотишни назарда тутувчи ўз лойиҳасига билдирилган танқидларга жавоб қайтарди.

"Энг аввало, бу мажбурият эмас, балки имкониятдир. Бу шунчаки музокаралар жараёнининг бир қисми бўлган таклиф холос", – деди Инфантинонинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Аввалроқ Инфантино шахсан ўзига ўн миллионлаб фунт келтириши мумкин бўлган сотув режасини ишлаб чиқаётгани, музокаралар эса АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига яқин шахслар билан олиб борилгани хабар қилинганди. Бир қатор футбол ташкилотлари ва спорт арбоблари бу қарорни қоралади, Инфантино эса битим маъқулланган тақдирда ФИФАга аъзо давлатларнинг ҳар бирига 40 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам таклиф қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›