UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  3 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  6 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  4 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  11 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  17 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  25 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2

Ўзбекистон кубоги-2018 соҳиби Зоҳир Пиримов: "ОКМК кубок финалига оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам аввалги ўйинларда футболчиларни асради" Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги-2018 соҳиби Зоҳир Пиримов: "ОКМК кубок финалига оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам аввалги ўйинларда футболчиларни асради"

Эртага жорий йилги Ўзбекистон кубогининг ғолиби аниқланади.

Қарши мезбонлик қиладиган баҳсда "Насаф" ва ОКМК жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишади. Олмалиқликлар учун кубок финалида ўйнаш бегона ҳолат ҳисобланмайди. 2018 йил мусобақанинг финалига етиб келган "кончилар" "Пахтакор"ни таслим қилганди. Айнан шу баҳсда гол муаллифига айланган футболчи Зоҳир Пиримов эртанги беллашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

Насаф

Жавоҳир Сидиқов - 71'

Ўзбекистон кубоги . 4-тур

12/11/2023, 17:00

0
:
1
Тугади

ОКМК

45'
90'
55'  Сухроб Нуруллоев
60'  Марко Станоевич (Азизбек Амонов)
60'  Сухроб Нуруллоев (Баҳром Абдураҳимов)
71'  Жавоҳир Сидиқов
74'  Ғолиб Ғайбуллаев
80'  Жавоҳир Сидиқов
80'  Жавоҳир Сидиқов (Жамбули Жигаури)
90'  Матеус Лима
90'  Ойбек Бозоров (Дониёр Нарзуллаев)
90'  Матеус Лима (Андрес Чавес)
62'  Ислом Тухтахўжаев
77'  Санжар Турсунов
80'  Санжар Турсунов (Сияваш Ҳақназарий)
80'  Хуршид Ғиёсов (Муҳаммаданас Ҳасанов)
88'  Виталий Денисов (Мурат Ерматов)
88'  Миржамол Қосимов (Асилбек Умирзоқов)

- Ўзбекистон кубоги финалида имкониятларни 50/50 деб баҳолаган бўлардим. Чунки финал битта ўйиндан иборат бўлгани учун яхши тайёргарлик билан ҳар қандай жамоа ютиб кетиши мумкин. Ўйлашимча, ОКМК яхшигина кураш таклиф қилади, бунга шубҳам йўқ, чунки ўртада ОЧЛ йўлланмаси турибди. Олмалиқ жамоаси финалга оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам футболчиларни асради.


- ОЧЛ ўйинларини кузатдим. ОКМК руҳан тикланишга қийналиши мумкин, чунки сафарда жуда қийин ўйин ўтказиб келди, "Насаф" эса уйда ўйнади. Тикланиш нисбатан енгилроқ кечиши мумкин. Финалда нисбатан эҳтиёткор ўйин кўрсак керак. Юқорида айтганимдек, ғалабани қадри жуда баланд. Ютган жамоа кейинги йил халқаро майдонда ҳаракат қилади. 

- 2018 йилги кубок финали ёдимдан чиқмайди. Финал олдидан "Пахтакор" фаворит эди, лекин бизда мотивация кучли бўлган, чунки мен ва кўпчилигимиз учун биринчи финал ҳисобланарди. Битта ўйинга яхши тайёргарлик билан ютиш мумкинлигини исботлагандик. Фарғонадаги финалда бизда ҳеч қандай босим йўқ эди. Омад бизга кулиб боққан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика