Ўзбекистон клубларининг шифокорлари Қатарда малака оширишади
07 дек 2017 12:54
Янгиликлар
Ўзбекистон клубларининг шифокорлари Қатарда малака оширишади
Семинар давомида “Aspetar” тиббиёт маркази мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари шифокорларига спорт тиббиётида қўлланилаётган янги воситалар, даволаш услублари, футболчиларнинг соғлиғини назорат қилиб боришда аҳамият бериш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
Ушбу семинар шу йилнинг 17 октябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ат-Таний ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.
Қатарга ташриф давомида Умид Аҳмаджонов “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида бўлиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишган ҳамда ушбу марказнинг Ўзбекистон футболи учун фойдали жиҳатларини яқиндан ўрганган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар