

Испания терма жамоаси ўйинчиси илк бор Баск клуби сафида пенальтидан фойдалана олмади. Унинг бундан олдинги 16та зарбасининг барчаси дарвоза тўрига борганди.
Ойарсабаль жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи илк бор Испания терма жамоасига 2016 йилда жалб қилинган.



