Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийлари тарихидаги энг ёмон стартни қайд этди

Sherzod Nurmatov
28 сен 2026, 19:08
Германия миллий терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп миллий жамоа мураббийлари тарихидаги энг ёмон стартни кўрсатди.

Бу ҳақда Goal.com маълум қилди.

27 сентябрь куни Германия Миллатлар Лигасининг 2-турида Грецияга имкониятни бой берди (0:1). Клоппнинг дебют учрашувида эса германияликлар Нидерландия билан дуранг ўйнаганди (1:1).

Клопп Германия терма жамоаси тарихида дастлабки иккита ўйинда умуман ғалаба қозонмаган учинчи мураббийга айланди. Шу билан бирга, Зепп Хербергер (1937) ва Хельмут Шён (1965) икки марта дуранг қайд этиб, икки очкодан жамғарган бўлса, Клопп ҳисобида атиги бир очко бор.

1 октябрь куни Германия Мюнхенда Миллатлар Лигасининг 3-тури доирасида Сербияга қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com