

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, 48 ёшли мутахассис билан янги битим 2030 йилги Жаҳон чемпионатига қадар мўлжалланади. Шу билан бирга, унинг амалдаги келишуви 2026 йилнинг декабрида ниҳоясига етади.
Скалони 2018 йилнинг ёзидан буён миллий терма жамоани бошқариб келмоқда. Унинг фаолияти давомида терма жамоа ЖЧ-2022’нинг олтин медалини қўлга киритди ҳамда икки марта Америка Кубогида ғолиб чиқди. Сўнгги ЖЧда аргентиналиклар Скалони бошчилигида финалгача етиб бориб, у ерда Испания терма жамоасига имкониятни бой беришди. Скалони қўл остида ўтказилган жами 104 та учрашувда жамоа 80 та ғалаба, 14 та дуранг ва 10 та мағлубият қайд этган.



