Суарес: "Ойарсабаль вазиятлардан фойдаланишда Мбаппедан яхшироқ, аммо "Олтин тўп"га ҳатто даъвогарлик ҳам қилмаяпти"

Aslanov Jasurbek
28 сен 2026, 20:29
"Альмерия", "Сельта" ва "Севилья" собиқ дарвозабони Эстебан Суарес Испания терма жамоасининг баъзи ўйинчиларининг якка тартибдаги маҳорати муносиб баҳоланмаяпти деб ҳисоблайди.

— Бизда муносиб баҳоланмаган ўйинчилар бор.

Ойарсабаль "Олтин тўп"га даъвогар деб ҳам ҳисобланмайди, ваҳоланки у, масалан, вазиятлардан фойдаланиш борасида Мбаппедан анча яхшироқ, — деди Суарес.

"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Микель Ойарсабаль, "Реал" форварди Килиан Мбаппедан фарқли ўлароқ, бу йил "Олтин тўп"га 30 нафар номзод рўйхатига кирмади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›