МЮ афсонаси "Манчестер Сити"даги муаммолар ҳақида: "Улар ғирромлик қилиш йўлини танлашди"

27 сен 2026, 10:20
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин "Манчестер Сити"нинг Англия Премьер-лигаси молиявий қоидаларини бузганида айбдор деб топилиши билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

"Анча вақт бўлган эди. Очиғи, бу воқеа жуда узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Мен Родри айтган фикрларга қўшилмайман. Бу клубнинг ўз танлови эди — улар ғирромлик қилиш йўлини танлашди.

Сўнгги йилларда нимани ютиб олишган бўлмасин, улар жазога лойиқдирлар. Қаердан бошлаб, қаерда тўхташ кераклигини айтиш қийин, аммо улар ғирромлик қилишди. Улар айбдор деб топилди ва энди муносиб жазони қабул қилишларига тўғри келади. Шунча модда бўйича айбнинг тан олиниши ҳақиқий шок бўлди", — деди Киннинг сўзларини Daily Mail нашри.

Илгарироқ "Манчестер Сити" 115 та эпизоддан 114 таси бўйича айбдор деб топилгани хабар қилинган эди. Айбловлар нотўғри молиявий маълумотларни тақдим этиш, ўйинчилар ва мураббийларга тўловлар, шунингдек, молиявий назорат талабларига риоя қилмаслик билан боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›