Ўртоқлик ўйини. 10 киши қолган “Динамо” “Сурхон”ни ютди

Sherzod Nurmatov
28 сен 2026, 19:35
ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда “Динамо” жамоаси Тошкентда “Сурхон” клубига қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг 1-бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган Самарқанд жамоаси ҳисобни очди. Яккама-якка вазиятга чиқиб борган Амаду Думбуя гол муаллифи бўлди – 1:0. 

75-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Тигран Аванесян иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Кўп ўтмай Анвар Ғофуров шогирдлари ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Шу куни мураббийлар штаби иккинчи бўлимда бир қатор ёш футболчиларга ҳам имконият беришди ва улар ишончни оқлашди. Ҳожимирзаев ўрнига захирадан майдонга тушган “Динамо” U-21 жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Иззатуллаев 89-дақиқада гол уриб, майдонда 10 киши қолган ”Динамо”га “Сурхон” устидан ғалаба келтирди – 2:1.

Вадим Абрамов шогирдлари Тошкентдаги йиғинни 30 сентябрь куни “Олимпик-MobiUz” жамоасига қарши назорат ўйини билан якунлаб, Самарқандга қайтишади.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент

28 сентябрь (душанба)

“Динамо” – “Сурхон” 2:1

Голлар: Амаду Думбуя 50’, Раҳматулло Иззатиллаев 89’ – Фарҳодбек Солиҳжонов 76’.

“Динамо”: Сарвар Каримов, Салим Мустафоев, Жалолиддин Жумабоев, Улуғбек Абдуллаев, Артём Радаев, Акбар Худойбердиев, Ҳарис Ҳайдерович, Нурулло Тўхтасинов, Амаду Думбуя, Абдуғафур Ҳайдаров, Анваржон Ҳожимирзаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Марко Станоевич, Фозилбек Зокиров, Жаҳонгир Абдусаломов, Беҳрузбек Облоқулов, Тигран Аванесян, Расул Йўлдошев, Эдем Сейтвелиев, Раҳматулло Иззатуллаев, Давлат Қўлдошев.

Четлатиш: Тигран Аванесян 75’

3.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати