

23 ёшли футболчини “Арсенал”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” кузатиб бормоқда, улар келаси йили францияликнинг трансфер имкониятини кўриб чиқмоқда. Талабгорлар орасида “Барселона” ҳам бор, бу ҳақда аввалроқ хабар берилган эди. “Қизил буқалар” футболчини сотишдан 65 миллион евро даромад олишни мўлжалламоқда, шундан 5 миллиони бонуслардир.
Кастелло Люкебанинг “РБ Лейпциг” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Футболчи ҳозирги жамоаси сафида 105 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта голли узатмани амалга оширди.



