


Унинг фикрича, инглизлар ҳисобда олдинда бораётганда қўрқоқлик қилишган.
"Испаниянинг Франция билан ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилиб турган пайтидаги ҳаракатларига қаранг — жасорат, қўрқмаслик! Энди Англиянинг 1:0 пайтидаги ўйинига қаранг. Фарқи нимада? Биз ҳисобда олдинда бораётиб, майдонга яна бир ҳимоячини туширдик. Бу жамоага қандай сигнал беради? Натижада ҳисоб 4:1 бўлиши ҳам мумкин эди", – дейди Оуэн.
Собиқ футболчи, агар Англияда бироз кўпроқ тактик жасорат бўлганида, жамоа аллақачон Европа чемпиони бўлган ва ҳозир жаҳон тожи учун курашаётган бўлишини қўшимча қилди.



