Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради
Khoja
15 июл 2025
Ўтган мавсум ЎзПФЛ томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинган "Сурхон" футболчиси Абдуғофур Ҳайдаров иккинчи даврани водий жамоасида давом эттиришга яқин.
20 ёшли ҳужумчи иккинчи даврани "Қўқон-1912" жамоасида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи ўтган мавсум Суперлигада 12 та учрашувда 7 та гол уриб, йилнинг "энг яхши ёш футболчи" учун бериладиган совринга эга чиққан.