

ОКМК ўтган турда "Навбаҳор" билан баҳсда мағлуб бўлаётган паллада якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу турда олмалиқликлар "Қўқон-1912" майдонига сафар уюштирди, якунда меҳмондан муҳим 3 очко билан қайтди (4:1).
ОКМК рақиб билан тўқнашувларда кетма-кет 4 та баҳсдан бери камида 1 очко билан ортга қайтмоқда. Жамоа охирги бор 2020 йилги мавсумда сафарда "Қўқон-1912"га мағлуб бўлган эди.
Олмалиқ жамоаси кейинги ўйинини 27 июль куни "Машъал"га қарши ўтказса, "Қўқон-1912" 29 июль санасида "Динамо"га қарши майдонга чиқади.



