Осиё Кубоги-2027 расмий тўпи — KHUZAMA тақдим этилди

Sherzod Nurmatov
29 сен 2026, 17:35
ОФК ҳамда KELME компанияси 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогининг расмий тўпи — KHUZAMAни расман намойиш этди.

Тўп Саудия Арабистони ҳудудида гуллайдиган ёввойи лаванда (Khuzama) шарафига номланган. Бинафшаранг тус маҳаллий урф-одатлардаги меҳмондўстлик ва ҳурмат рамзи ҳисобланади.

6.jpg7.jpg9.jpg10.jpg

Геометрик нақшлар анъанавий Наж меъморчилиги эшикларидан илҳомланиб яратилган бўлиб, турнирнинг расмий ранги — тўқ бинафша, яшил ва қумранг уйғунлигини акс эттиради.

Оқ ва тўқ бинафшарангнинг юқори контрасти кундузги ҳамда сунъий ёритиш шароитида тўпнинг аниқ кўринишини таъминлайди. Тўпнинг аэродинамик тузилиши эса барқарор парвоз ва назорат учун мослаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси “B“ гуруҳида Байҳрайн, КХДР ва Иордания билан баҳс юритади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›