

Клуб даромади 464,6 миллион еврони ташкил этди, бу 2024/25 йилги мавсумдаги рекорд кўрсаткичдан 6 фоизга кам.
Пасайиш "Милан"нинг еврокубокларда иштирок этмагани билан боғлиқ. Шунга қарамай, тижорат йўналиши рекорд натижаларни қайд этди: ҳомийлардан тушган даромад клуб тарихида илк бор 100 миллион евродан ошди, ўйинларга ўртача ташриф буюрувчилар сони эса кетма-кет иккинчи мавсум А Серияда энг яхшиси бўлди — ҳар бир ўйинга 72 мингдан ортиқ мухлис.
“Brand Finance” маълумотларига кўра, "Милан" брендининг қиймати рекорд даражадаги 514 миллион еврога етди, бу бир йил олдингига нисбатан 28 фоизга кўп. Клуб 2021 йилдан буён дунёдаги энг тез ривожланаётган футбол бренди сифатида эътироф этилмоқда.
Соф зарар қарийб 24 миллион еврони ташкил этди, клуб буни еврокубокларда иштирок этмаслик ортидан келиб чиққан вақтинчалик омил билан изоҳламоқда. Соф қарз инвестиция дастури ва ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш сабабли 145,3 миллион еврогача ошди (бир йил олдин 92 миллион евро бўлган). Ўз капитали эса 176,4 миллион еврони ташкил этмоқда.



