"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида

Sherzod Nurmatov
29 сен 2026, 15:09
"Манчестер Сити" бош ижрочи директори Ферран Сориано Копенгагенда бошқа клублар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган European Football Clubs ташкилоти йиғилишида АПЛ айбловларига жавоб беришни ваъда қилди, дея хабар берди BBC.

"Бу ерга етиб келиш учун 8 йил керак бўлди ва бундан анча кўпроқ вақт талаб этилади", – деди Сориано Премьер-лиганинг 2018 йилда бошланган суриштирувини назарда тутган ҳолда. Чиқишидан сўнг у журналистларнинг саволларига жавоб бермай, учрашувни тарк этди.

Аввалроқ "Сити" 115 та айбловнинг мутлақ кўпчилиги бўйича айбдор деб топилгани маълум бўлганди. Клуб молиявий қоидаларни четлаб ўтиш мақсадида алоқадор компаниялардан олинган ҳомийлик даромадларини ошириб кўрсатиш ва ҳисобга олинмаган тўловларни амалга оширишда айбланган.

Санкциялар ҳозирча эълон қилинмади. Эҳтимолий оқибатлар — очколардан маҳрум қилиш, АПЛдан четлатиш ёки катта миқдордаги жарима. Премьер-лига клублари товон пули ундириш бўйича юридик маслаҳат олишни бошлаб юборишган, "Сити" эса апелляция бериши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC