Осиё Кубоги-2027. Ўзбекистон терма жамоаси бугун гуруҳдаги рақибларини билиб олади

Iskandarov Abdulaziz
9 май 2026, 09:31
2027 йилги Осиё Кубогига тобора оз вақт қолмоқда.

Бугун Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръада 1-саватчадан ўрин олган. Мусобақа 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар бўлиб ўтади. Унда 24 та терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда қитъа чемпионлиги учун кураш олиб боради.

photo_2026-05-09_09-28-42.jpg


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: