

Ушбу нуфузли мусобақа 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар Саудия Арабистонида ўтказилади.
Қуръа ташлаш жараёнида жами 24 та терма жамоа 4 та жамоадан иборат 6 та гуруҳга тақсимланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси юқори натижалари эвазига энг кучли жамоалар қаторида 1-саватдан жой олган ва ўз гуруҳида "етакчи" мақомида бўлади.
1-сават: Саудия Арабистони (мезбон), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Ўзбекистон
2-сават: Қатар, Ироқ, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Сурия
3-сават: Баҳрайн, Таиланд, Хитой, Фаластин, Вьетнам, Тожикистон
4-сават: Қирғизистон, Шимолий Корея, Индонезия, Қувайт, Сингапур, шунингдек, учинчи саралаш босқичининг "B" гуруҳи ғолиби (4 июнь куни ўтадиган Ливан – Яман учрашуви ғолиби)
Тадбирда Осиё футболининг ёрқин юлдузлари – япониялик афсона Хидетоши Наката ҳамда саудиялик Салем Ал Довсари қуръа жараёнида ёрдамчи сифатида иштирок этмоқда. Тез орада Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги рақиблари номи расман маълум бўлади.
"A" гуруҳи: Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон, Фаластин
"B" гуруҳи: Ўзбекистон, Баҳрайн, Шимолий Корея (КХДР), Иордания
"C" гуруҳи: Эрон, Сурия, Қирғизистон, Хитой
"D" гуруҳи: Австралия, Тожикистон, Ироқ, Сингапур
"E" гуруҳи: Жанубий Корея, БАА, Вьетнам, Ливан / Яман (саралаш ғолиби)
"F" гуруҳи: Япония, Қатар, Таиланд, Индонезия



